Иш хаки ва пенсия нафакалар оширилиши тугрисида карорлар


1 августдан ойликлар 10 фоизга оширилди

Бугун, 12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади. 

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10 фоиз) баравар оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • энг кам иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда 202730 сўм);
  • энг кам ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм);
  • энг кам зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида белгиланди.

Фармонга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб:

  • II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;
  • II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни ўтказилган йиғилишда энг кам иш ҳақи миқдори оширилиши маълум қилинганди.

«Охирги икки йилда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда. Буларсиз тармоқларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ва соҳага фаол инвестицияларни жалб қилиш имконсиз.

Шу боис, мутахассислар ва халқ вакиллари фикрларини инобатга олиб, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган», дейилганди хабарда.

kun.uz

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори киритилмоқда

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5723-сон фармонига мувофиқ 2019 йилнинг 1 сентябридан энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори киритилмоқда.

МҲЭКМ лавозим маоши, устама, қўшимча пул, гонорарлар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари, озиқ-овқат, йўл ва рағбатлантирувчи бошқа турдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда қўлланиладиган чегара миқдор, қонунчилик билан белгиланган чегириб қолиш ҳамда иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлган бошқа тўловлар аниқлаш мақсадида меҳнат муносабатлари соҳасида қўлланилади.

МҲЭКМ эгалик шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар, белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг паст чегараси сифатида барча иш берувчилар учун мажбурий бўлади.

Базавий ҳисобланган сумма солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, стипендиялар ва тақдим этиладиган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш, шунингдек, оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватловга муҳтожлигини аниқлашда қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5723-сон фармони 1-бандида:

иккинчи хатбошидаги “577 170” рақами “634 880” рақами билан алмаштирилди (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори);

учинчи хатбошидаги “202 730” рақами “223 000” рақами билан алмаштирилди (базавий ҳисоблаш миқдори);

тўртинчи хатбошидаги “202 730” рақами “223 000” рақами билан алмаштирилди (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори).

kun.uz

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади

Жамият

21:07 12.07.2019(Янгиланган 21:20 12.07.2019) Ҳавола олиш

1390142

Sputnik Ўзбекистон

http://cdn2.img.sputniknews-uz.com/i/logo.png

Sputnik

http://cdn2.img.sputniknews-uz.com/i/logo.png

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 10% га оширилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10%)  баравар оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

- иш ҳақи – ойига 223 000  сўм;

- ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;

- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150  сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.

2019 йил 1 августдан бошлаб:

- II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

- II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

- боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

sputniknews-uz.com

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг Фармони

Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш, шунингдек, меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимлар иш ҳақи миқдорини жадал равишда оширишни таъминлаш мақсадида:

1. 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилсин.

2. 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгилансин.

3. Белгилансинки, иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларни танқидий кўриб чиқсин ва 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланганларини жорий этсин;

халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутадиган Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепциясининг ишлаб чиқилишини ва 2019 йил 1 сентябрга қадар муддатда киритилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар билан биргаликда пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.

6. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга иш ҳақининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини энг кам иш ҳақига мувофиқ ошириш тавсия этилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларига мазкур Фармоннинг қабул қилинишидан сўнг қўшимча харажатларни қоплаш учун тегишли бюджетлар параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5469-сон Фармони унинг 6-банди истисно қилинган ҳолда 2018 йилнинг 1 ноябридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

xs.uz

1 декабрдан ойлик, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилади

Фото: «Газета.uz»

1 декабрдан ойлик иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори ўртача 15 фоизга оширилади.
20 ноябр 2017, 17:54   Иқтисодиёт  

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни 1 декабрдан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжат «республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида» қабул қилинди.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди.

Янги энг кам миқдорлар:

  • иш ҳақи — ойига 172240 сўм (ҳозирда — 149775 сўм);
  • ёшга доир пенсия ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336880 сўм (292 940);
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206720 сўм (179 755) миқдорида белгиланди.

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 1 декабрдан бошлаб Президент Фармонида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш белгилаб қўйилди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга 1 декабрдан бошлаб фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириш белгиланди.

Бундан олдин энг кам иш ҳақи 2016 йил октябрда 15 фоизга ошган эди.

«Газета.uz»      33 053

www.gazeta.uz

Ўзбекистонда ойлик маошлар, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Жумладан, энг кам:

  • иш ҳақи — ойига 202730 сўм (ҳозирда — 184300 сўм);
  • ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396500сўм (360460);
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243300 сўм (221190) миқдорида белгиланди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларга иш ҳақининг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини энг кам иш ҳақига мувофиқ ошириш тавсия этилди.

Бунга қадар энг кам иш ҳақи 2018 йил 15 июлда ўртача 7 фоизга оширилган эди.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси сентябрда товар ва хизматлар нархлари ўртача 1,8 фоизга, йил бошидан эса 8,1 фоизга оширилганини хабар қилган эди.

www.sof.uz


Смотрите также

 


СодержаниеКарта сайта

Пенсионный консультант © 2020 Все права защищены.